Тошкентда робототехника бўйича илк шаҳар мусобақаси бўлиб ўтади

  •   DiMaX
  •  1457
  •  28.05.2018 17:46

Тошкентда робототехника бўйича илк шаҳар мусобақаси бўлиб ўтади

Ўзбекистон ёшлари юртимизда замонавий технологиялар ҳамда техника соҳалари ривожига ҳисса қўшиш ниятида ушбу йўналишларида ҳам яхши билим олмоқдалар. Шу каби соҳалар бўйича ўқувчилар, талабалар орасида ўтказилаётган турли танловлар, очилаётган ўқув курслари ҳам бу фикримиз исботидир.

ЎҚИНГ: «Huawei» ўзбекистонлик иқтидорлар учун ноёб имконият тақдим этмоқда

Жумладан, 29 май куни пойтахтимизда робототехника бўйича биринчи шаҳар мусобақаси – Tashkent Robo Challenge бўлиб ўтади, деб ёзади Spot нашри.

Ушбу тадбирда пойтахт ўқувчилари ҳамда Robokidz Education, Сеҳриё, Эрудит, Wunderkind, Intellect, Evis, Smart Kids 94 каби ўқув марказлари ва хусусий мактабларнинг қатнашчилари иштирок этишади. Мусобақада жами 72 нафар 10−14 ёшли ўғил-қизлар, ҳар бир жамоада 2 нафардан бўлиб қатнашишади.

Tashkent Robo Challenge мусобақаси кегельринг турида ташкил этилади. Унда иштирокчилар автоном робот ясашлари, бу роботлар рингда кегелларни рингдан суриб чиқаришлари керак бўлади.

Мазкур тадбир 29 май куни соат 9:00 да, пойтахтдаги Ёшлар иттифоқи биносида бошланади. Қизиқувчилар томошабин сифатида бепул киришлари мумкин, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонлик «хакер»лар банкоматни 15 дақиқада «бузиб», халқаро танловда учинчи бўлишди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!