Тошкентда селфи қилмоқчи бўлган меҳрибонлик уйи тарбияланувчисини 27 минг вольт ток урди

  •   DiMaX
  •  4968
  •  20.01.2021 08:53

Тошкентда селфи қилмоқчи бўлган меҳрибонлик уйи тарбияланувчисини 27 минг вольт ток урди

Тошкент шаҳрида 15 январь куни селфи тушиш мақсадида поезд вагони устига чиққан 18 ёшли йигитни 27 минг вольт ток урди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Фотокамера қаршисида ҳалокат ёки селфи нега тақиқланмоқда?

Маълум қилинишича, 2002 йилда туғилган, меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси расмга тушиш мақсадида Сергели бекатининг 3-йўлида турган вагон устига чиққан вақтида 27 минг вольт кучланишидаги ток уриши оқибатида қаттиқ жароҳатланган.

Хабарга кўра, воқеадан сўнг, йигит тез тиббий ёрдам машинасида Респубика шошилинч тиббий ёрдам марказига олиб борилган ва жонлантириш бўлимига ётқизилган. 

Таъкидланишича, жароҳат жиддий бўлиб, фуқарога тананинг 93 фоизи 2-3 А, Б даражали термик куйиш ва 3-даражали бош мия ёпиқ жароҳати ташхиси қўйилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, худди шунга ўхшаш ҳолат 2020 йилнинг 12 октябрь куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида ҳам юз берган эди. Ўшанда поезд вагони устида селфига тушмоқчи бўлган 14 ёшли ўсмир юқори кучланишли ток уриши оқибатида оғир тан жароҳати олган.

ЎҚИНГ: Ваннадаги қиз iPhone туфайли ҳалок бўлди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!