Тошкентда шаҳарнинг уч ўлчовли харитаси ва ташкилотлар маълумотномаси - 2GIS яратилди

Тошкентда шаҳарнинг уч ўлчовли харитаси ва ташкилотлар маълумотномаси - 2GIS яратилди

Ўзбекистон Республикаси пойтахтида автомобил навигатори ва ташкилотларнинг маълумотномаси жамланган шаҳарнинг 3D форматидаги харитаси - 2GIS ишга туширилди. Харитага 217000 дан ортиқ бинолар киритилган, шунингдек, 35000 та ташкилотлар ҳақида уларнинг фаолият тури, иш тартиби, хизмат турлари ва бошқа маълумотлар жамланиб, киритилган.

2GIS фойдаланувчига кўплаб қулайликларни тақдим этади. У орқали сиз кафе ва ресторанлардаги нарх-наво, энг яқин дорихона, соғломлаштириш марказлари ёки меҳмонхона ҳақида ҳам маълумот олиш мумкин.

Шунингдек, 2GIS'ни тайёрлаган мутахассислар кўп қаватли уйларнинг 37000та кириш йўлаклари ҳақида ҳам маълумот тўплаб, лойиҳага киритганлар. Бу эса бирор манзилни излаётганлар учун қулай бўлиб, улар уй ва хонадон рақамига кўра, қайси йўлакка келишлари лозимлигини билиб олишлари мумкин.

Умуман, 2GIS фойдаланувчига исталган манзилга етиб боришда яхши йўл кўрсаткич вазифасини бажара олади. Агар сиз унинг мобил иловасини ўз тлефонингизга юклаб олсангиз, йўл давомида йўл белгилари, кўчалардаги тўсиқлар ҳақида ҳам сизни огоҳлантиради, шунингдек, борадиган манзилингизга олиб борувчи бир неча йўналишларни кўрсатади.
Шунингдек, дастур орқали йўналган манзилингиз қанча масофада жойлашгани, унинг атрофида қандай объектлар борлигини ҳам билишингиз мумкин.
Ушбу дастурнинг мобил иловасини юклаб олиш бепул (iOS, Android), шунингдек, 2gis.uz сайтига кириш орқали ҳам ундан фойдаланиш мумкин.

ЎҚИНГ: Google Maps'га зўр функция қўшилди. Қизиғи, фақат iPhone'ларга!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!