Тошкентда стартаплар тақдимоти ўтказилади

Тошкентда стартаплар тақдимоти ўтказилади

2016 йилнинг 26 март куни Тошкент шаҳридаги Le Grande Plaza Hotel меҳмонхонасида Ўзбекистон тадбиркорларининг Business Hub биринчи очиқ майдончаси ташкилотчилари томонидан стартап-лойиҳалар тақдимотлари ўтказилади.

Мазкур маросимда стартап муаллифлари инвесторлар, тадбиркорлар ва иштирокчилар олдида ўз лойиҳаларининг тақдимотини ўтказишади. Бунда стартапнинг умумий тақдимоти учун 10 дақиқа вақт ажратилади. Унинг 5 дақиқаси стартап презентацияси учун ажратилса, қолган 5 дақиқаси эксперт-мутахассисларнинг ғояни ривожлантириш учун берадиган тавсиялари ва иштирокчилар билан савол-жавобларга сарфланади.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан энг яхши деб топилган стартап учун Qwerty компания томонидан бепул сайт (Landing Page) яратиб берилади.

Шу билан биргаликда, барча стартапчилар ўз чиқишлари натижасида лойиҳани амалга ошириш учун ҳомий-сармоядорлар топиш, ўз ғоясини инвестор ва экспертларга намойиш қилиш, сармоядор ва соҳа мутахассисларининг изоҳлари, тавсияларини тинглаш имкониятига эга бўлишади.

Тақдимотлар стартапни амалга ошириш учун маслакдош, ҳамфикрлар топиш ва жамоани шакллантириб олишлари ва албатта кўплаб билим ва тажрибаларга эга бўлишлари ҳам мумкин.

Сармоядорлар эса стартап-жамоалар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш, стартаплар ғоялари билан танишиш, инвестиция киритиш учун стартап танлашда эксперт ва кураторлардан керакли тавсия ва маслаҳатлар олишлари мумкин.

Мазкур маросимда иштирок этиш шартлари ва у ҳақдаги батафсил маълумотларни ташкилотчиларнинг Facebook`даги саҳифасидан олишингиз мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.