Тошкентда «сунъий онг» бўйича болалар учун Google’нинг бепул курси очилмоқда

  •   DiMaX
  •  1252
  •  10.03.2018 11:48

Тошкентда «сунъий онг» бўйича болалар учун Google’нинг бепул курси очилмоқда

Жорий йилнинг 18 март куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида «сунъий идрок» бўйича халқаро бепул курс – Curiosity Machine AI Family Challenge’нинг кириш машғулоти бўлиб ўтади. Бу ҳақда Spot.uz нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Инҳа университети талабалари Huawei’га ишга жойлашишлари мумкин

Curiosity Machine AI Family Challenge курсларига 8 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар ўз ота-оналари билан бирга қатнашлари мумкин. Унда иштирок этиш учун мана бу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш керак бўлади.

«Сунъий онг нима ва нега сунъий онгнинг ривожланишидан қўрқмаслик керак» мавзусидаги ушбу курс учун ўқув материаллари Google компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Жорий йилнинг февралида Google бош директори Сундар Пичаи таъкидлашича, сунъий онг инсониятга оловни ўзлаштириш ёки электрни кашф этишдан кўра кўпроқ нарса беради.

Curiosity Machine AI Family Challenge курсларидаги машғулотлар давомида қатнашчилар кўп нарсаларни ўрганиб оладилар: физика, математика, информатика ва биология бўйича мактабдаги билимларнинг «сунъий идрок» билан алоқадорлиги; яқин келажакда қандай янги касблар пайдо бўлади, қайсилари эса ўтмишда қолади... Шунингдек, болаларни робототехника, машинавий таълим каби истиқболли йўналишлар билан таништириш ҳам режалаштирилган. Курс дастурида амалий машғулотлар ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: Шерзод Шерматов: «Саноат инқилобининг сабабчиси — инновация»

Курс олти ойга мўлжалланган бўлиб, бунда биргаликда тўртта машғулот олиб борилади, қолганлари эса масофадан онлайн ўқитилади. Curiosity Machine AI Family Challenge курси иштирокчилар учун мутлақо бепулдир.

Биринчи машғулот Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида, 18 март куни соат 12:00 дан 14:00 гача ўтказилади. Барча иштирокчи-оилалар халқаро танловда қатнашиш учун рўйхатга олинадилар ва ташкилотчиларнинг иккита амалий сессиясидан ўтадилар. Ёзда яна бир нечта индивидуал сессиялар ўтказиш ҳамда индивидуал онлайн ўқитиш ҳам режалаштирилган.

Танлов учун ҳар бир оила махсус лойиҳа тайёрлайди. Бутун дунё бўйлаб ўтказилаётган танловлардаги энг яхши лойиҳалар муаллифлари йил якунидаги финал босқичида қатнашиш учун Сан-Франциско шаҳрига йўл оладилар.

ЎҚИНГ: Фарзандингиз нега ахборот технологиялари мутахассиси бўлиши керак?

Curiosity Machine AI Family Challenge курслари учун иштирокчиларга (оилаларга) қўйиладиган талаблар:

  • оиладан икки киши (бола ва ёши катталардан бири) қатнашади;
  • бола 8 дан 15 ёшгача бўлиши мумкин.

Курс ташкилотчиларининг таъкидлашича, «сунъий онг» ҳақидаги билимлар болаларга ва уларнинг ота-оналарига келажакда касб танлашга асқотади. Бутунжаҳон иқтисодий форуми маълумотларига қараганда, айни дамда бошланғич мактабларга кираётган болаларнинг 65 фоизи, мактабни ва олий ўқув юртини битиргач, ҳозирда ҳатто мавжуд бўлмаган касбларда ишлайдилар. Янги касбларга тайёргарликни эса ҳозирдан бошлаш керак.

«Сунъик идрок» ёрдамида ижтимоий муаммолар ва масалаларнинг ечимини топиш, бизнес ишини оптималлаштириш, инсониятга кўмаклашиш мумкин.

ЎҚИНГ: 5G стандартидаги рақамли келажакка тайёрмисиз?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!