Тошкентда хонадонлардаги барча ҳисоблагичларни бирлаштирувчи дастурнинг синов лойиҳаси ишга туширилади

Тошкентда хонадонлардаги барча ҳисоблагичларни бирлаштирувчи дастурнинг синов лойиҳаси ишга туширилади

Тошкент шаҳри аҳолисига кўрсатиладиган коммунал хизматлар сифатини яхшилаш ва тўлов тизимини такомиллаштириш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси янги инновацион лойиҳани ишга туширишни режалаштирмоқда, дея хабар қилмоқда Daryo.uz.

Лойиҳа дастлаб синов тарзида Яккасарой тумани Бошлиқ мавзесидаги 29-уйда, Жанубий Корея компанияси билан ҳамкорликда ва компания маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Лойиҳага асосан ҳар бир хонадонга янги турдаги совуқ сув, иссиқ сув, иссиқлик қуввати, электр энергияси, газ ҳисоблагичлари ўрнатилади ва барча ҳисоблагичлар битта дастурга бирлаштирилади.

Дастурнинг ишлаш принципи мобил операторлар хизматига ўхшаш, яъни хонадон эгасининг телефон рақамига коммунал хизмат бўйича ҳисобда қанча маблағ қолганлиги ва тўловни амалга ошириш ҳақида хабар юборилади.

Ҳисоблагичларни текшириш учун ҳеч ким хонадонга келмайди. Тўлов амалга оширилмаган тақдирда, маълум турдаги коммунал хизматлар марказий компьютер томонидан тўхтатилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!