Тошкентдаги АКТга ихтисослаштирилган мактабга қабул бошланди

Тошкентдаги АКТга ихтисослаштирилган мактабга қабул бошланди

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожланиш вазирлиги тасарруфидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот технологиялари ва коммуникация йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб 5-синф ўқувчиларни қабул қилиш юзасидан 2019-2020 ўқув йили учун танлов эълон қилади.

Муҳаммад ал-Хоразмийнинг улкан ва нодир илмий меросини қадрлаш, уни келажак авлоднинг онгига чуқур сингдириш, ўқувчиларга аниқ фанларнинг юксак чўққиларини забт етишига кўмаклашиш, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги иқтидорларини аниқлаш ҳамда ўз қобилиятларини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил етиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасарруфида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаби ташкил этилган эди.

Мазкур мактабда математика, физика, информатика ва инглиз тили фанлари чуқур ўқитилиб, ўқувчиларда дастурлаш асосларини, маълумотлар базаларини шакллантириш ва ахборот хавфсизлиги кўникмалари ва медиа маданият каби билим ва кўникмалар мактаб давридан бошлаб шакллантирилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирганлар онлайн тарзда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот технологиялари ва коммуникация йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабнинг расмий веб-сайтида (https://www.akss.uz/qabul2019/) рўйхатдан ўтишлари мумкин. Шунингдек, талабгорларнинг ҳужжатлари Тошкент шаҳарида жойлашган мактаб биносида қабул қилинади (манзил: Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани Тепа Масжид кўчаси 4-уй).

Ҳужжатлар жорий йил 23 августгача қабул қилинади.

Иш вақти 9:00 дан 17:00 гача.

Танлов жорий йилнинг 24-25 август куни Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетида математика ва инглиз тили фанларидан ёзма ва тест синовлари шаклида ўтказилади.

Қабул учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

– туғилганлик ҳақида гувоҳнома;

– мактабда ўқиши ҳақида маълумотнома;

– фотосурат (3,5х4,5 см). (6 дона)

- директор томонидан тасдиқланган табел нусхаси (4-синф)

- Файл папка (мактаб биносида (Off-line) топширувчилар учун)

Онлайн тарзда топшириладиган барча ҳужжатларнинг сканер қилинган вариантлари 300 dpi, рангли тасвир ва файл ҳажми 2 Мб дан катта бўлмаслиги лозим.

Қўшимча маълумотларни Муҳаммад ал-Хоразмий  номидаги ахборот технологиялари ва коммуникация йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга  ихтисослаштирилган мактабнинг расмий web-сайтида (www.akss.uz) ҳамда қуйидаги телефон рақамлари орқали олиш мумкин: (71)262-15-29, (71)262-15-38

Изоҳ: Табелда фақат 4 ва 5 баҳолар бўлиши шарт.

ЎҚИНГ: Нақ 5000 мА/соатлик Redmi 8 ҳам тақдимотга тайёр!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!