Тошкентдаги гавжум бозорда юзни танувчи камералар ўрнатилди

  •   DiMaX
  •  520
  •  22.01.2020 13:36

Тошкентдаги гавжум бозорда юзни танувчи камералар ўрнатилди

Бектемир тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари, туман ҳокими ўринбосари, туман прокурори, солиқ ва санитар-эпидемиология идоралари вакиллари ҳамда «Қўйлиқ» деҳқон бозорининг масъул ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабарига асосланиб Sof.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: ДИҚҚАТ: Тошкент бозорлари яқинида янгича камералар ишга тушади

Йиғилиш давомида бозор ва унинг атрофидаги вазиятни яхшилаш учун қўллаш керак бўлган зарурий чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Биринчи навбатда санитария талаблари, автотранспорт воситалари учун тураргоҳлар, хизмат кўрсатиш даражаси, савдо қилиш учун шароитлар яратиш масаласига эътибор қаратилди.

Қайд этилишича, ҳозирга келиб бозор ҳудудига 210 дона IP-камера ўрнатилган, автотураргоҳларни ташкиллаштириш бўйича таклиф киритилган, жамоатчилик назорати штаби ташкил этилган. Бозорга кириш-чиқиш жойларида эса юзни танувчи учта интеллектуал камера ўрнатилган, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: ЙПХ ходимининг смартфони боди-камера бўла оладими?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!