Тошкентдаги Инҳа университети 9-15 ёшли болалар учун "INHA Tashkent Summer School " ўқув-тарбия масканида рўйхатдан ўтиш мумкинлигини эълон қилади!

Тошкентдаги Инҳа университети 9-15 ёшли болалар учун

1 июлдан бошлаб сиз ўз фарзандларингизга дастурлаш, роботика, мантиқий математика ва инглиз тилини мукаммаллаштириш бўйича асосий билимларга эга бўлиш имконини беришингиз мумкин.

Дастурга кўра, "INHA Tashkent Summer School" ўқув-тарбия оромгоҳида болалар нафақат қизиқарли ва қувноқ, балки фойда билан ҳам вақт ўтказадилар. Улар роботика дунёсидан янги нарсаларни ўрганадилар - ёш гуруҳлар ўзлари учун мўлжалланган воситалардан ўз қурилмаларини яратадилар, катта ёшли болалар Arduino деб номланган роботларни яратишда ишлатиладиган қурилма билан танишадилар.

Arduino – осонлаштириларган автоматик ва роботик қурилмаларни яратишда ишлатиладиган дастурий аппарат.

Бундан ташқари, ўқув-машғулот йиғинлари иштирокчилари дастурий ва мантиқий математикада машғулотларга қатнайдилар, шунингдек мунтазам равишда ҳақиқий инглиз тилининг эгалари билан инглиз тили клубларида тил ўрганишлари мумкин.

Болалар дарсдан бўш вақтларини қувноқ машғулотлар, спектакл ва ҳафталик чиқишларга тайёргарлик билан ўтказишади ва бу орқали оммавий чиқишнинг асосий қоидаларини ўрганишади.

"INHA Tashkent Summer School" оромгоҳи ёзги таътил вақтида болангизни ривожлантириш учун энг яхши жой. Ёз ИНҲA ёзги мактабида янада қизиқарли ўтиши аниқ!

Дастурда рўйхатдан ўтиш учун шу ерга босинг.

ЎҚИНГ: «Digital Generation Camp» ёзги оромгоҳи ташкил этилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.