Тошкентдаги машҳур «Малика» бозори сотиляпти!

  •   DiMaX
  •  1959
  •  26.02.2021 15:56

Тошкентдаги машҳур «Малика» бозори сотиляпти!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ давлат мулки бўлган айрим объектлар сотилади. Улар қаторида «Чорвоқ» ва «Белдирсой» каби дам олиш масканлари, «Малика» савдо комплекси ҳам бор, деб ёзади Qalampir.uz.

ЎҚИНГ: "Малика"даги смартфон ўғрилари ушланди: худди "Уйда ёлғиз" фильмидаги каби сюжет! (Видео)

Давлат активларини бошқариш агентлиги юқорида саналган мулклар ҳамда «Пойтахт» бизнес мажмуасининг қай тартибда хусусий тадбиркорларга сотилиши юзасидан маълумот берди.

Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа молия институтлари томонидан йирик корхоналарни стратегик инвесторларни жалб қилган, ишончли маслаҳатчиларни ёллаган ҳолда сотиш тавсия этилган.

Шундан келиб чиқиб, йирик активларни сотиш жараёнларига илғор хорижий тажрибани қўллаш амалиёти бошланди.

Агентлик Матбуот котиби Мўмин Ибодовнинг таъкидлашича, «Чорвоқ» ва «Белдирсой» каби дам олиш масканлари, «Пойтахт» бизнес мажмуаси, «Малика» савдо комплекси халқаро тан олинган баҳолаш компаниялари томонидан баҳоланган ҳолда энг яхши таклифларни танлаш йўли билан савдоларнинг барча қадамларини оммавий ахборот воситалари орқали ёритган ҳолда сотилади.

Бир қатор корхоналарни хусусийлаштириш бўйича савдолар профессионал ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

ЎҚИНГ: Яна бир оператордан иккита акция: тунги интернетга чегирмалар ҳамда тариф алмаштиришда бонус ва совғалар!