Тошкентлик тадбиркор иловаси АҚШда энг сердаромадлар ТОП-ўнталигига кирди

  •   DiMaX
  •  2363
  •  13.02.2021 12:23

Тошкентлик тадбиркор иловаси АҚШда энг сердаромадлар ТОП-ўнталигига кирди

App Annie таҳлил компанияси мобил иловалар ишлаб чиқувчиларнинг Level Up Top Publishers Awards 2021 рейтингини эълон қилди. Унда iOS ҳамда Android тизимлари учун иловалар чиқарувчи компанияларнинг даромадлари ва маҳсулотларининг юклаб олиниши бўйича энг муваффақиятлилари санаб ўтилган.

ЎҚИНГ: Смартфондан зудлик билан ўчириш керак бўлган иловалар

Фото-видео йўналишидаги иловаларни ишлаб чиқувчи компаниялар бўйича АҚШда энг сердаромадлари ва кўп юкланганлари топ-ўнталигида еттинчи ўринни Prequel эгаллади. Ушбу компанияга МДҲ мамлакатларидан келган икки киши 2018 йили асос солган. Улардан бири асли Тошкентдан бўлган Тимур Хабиров исмли тадбиркор, иккинчиси эса Минсклик инвестор Серж Алисеенко бўлади.

Prequel иловаси фотосуратлар ва видеороликларни бетакрор эффектлар ҳамда таҳрир воситалари билан қайта ишлашга мўлжалланган. Ушбу дастурдан бутун дунё бўйлаб инфлюенсерлар (ижтимоий тармоқлардаги блогерлар) ҳамда Ким Кардашьян, Ариана Гранде, Милли Бобби Браун, Билли Айлиш каби машҳурлар фойдаланади.

Статистикага кўра, Prequel иловаси орқали ҳар куни 1,5 миллионтача приквел яратилади ҳамда улар Instagram, TikTok сингари ижтимоий тармоқларда эълон қилинади. Бу дастурнинг расмий саҳифаларини https://www.instagram.com/prequelapp/ ҳамда https://www.tiktok.com/@prequelapp ҳаволалари орқали кузатиш мумкин.

Илованинг ўзини Android-гаджетларга ушбу ҳавола, iPhone’ларга эса мана бу ҳавола орқали ўрнатиб олса бўлади.

ЎҚИНГ: Смартфондан зудлик билан ўчириш керак бўлган иловалар

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!