Тошкентлик хакер банкни салкам 90 минг долларга «чув туширди»

  •   DiMaX
  •  2608
  •  23.04.2018 12:09

Тошкентлик хакер банкни салкам 90 минг долларга «чув туширди»

Кўпинча дунёнинг фалон бурчагида хакерлар бирор компания базасидан маълумотлар ўғирлагани, фалон миқдордаги пулни ечиб олгани ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали эшитиб қоламиз. Аммо «ўзимиздаги» хакерлар ҳам «чакки эмас» экан...

Масалан, пойтахтимиздаги «Фидо Бизнес» МЧЖ етакчи дастурчи мутахассиси, 1982 йилда туғилган И.М. шундай ишга қўл урган, деб ёзади Xabar нашри.

ЎҚИНГ: Хакерлар тарихдаги энг йирик ўғирликни содир этишди

20 апрель куни Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек тумани ИИБга келиб тушган хабарга кўра, 1982 йилда туғилган И.М. ўтган йилнинг январь ойидан ноябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида компьютер тизими орқали ноқонуний ишларни амалга оширган. Яъни, у ғайриқонуний равишда банк ҳисобидаги рақамдан жами 89.400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни конверсион карталарга ўтказиш йўли билан яширинча ўғирлаган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида И.М. ҳибсга олинган, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: UzCard барча пластик карта эгаларини Telegram’даги фирибгарликдан огоҳлантирмоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!