Товламачи хакер дастурчиларга ҳужум бошлади!

  •   DiMaX
  •  834
  •  06.05.2019 14:01

Товламачи хакер дастурчиларга ҳужум бошлади!

Юзлаб дастурчилар ўзларининг Git-репозиторийларда сақланаётган кодлари ғойиб бўлиб қолганини пайқашди. Кодлар ўрнига номаълум хакернинг уларга аталган хабари турарди.

ЎҚИНГ: Хакер овлаган хакер ҳақида ҳикоя

Ушбу хакерлик ҳужумидан оммабоп GitHub ҳамда BitBucket сервислари зиён кўрган. Лекин уларга қай тариқа ҳужум уюштирилгани ва хакернинг кимлиги ноаниқ.

Номаълум хакер дастурчилардан ўғирланган кодлар эвазига пул талаб қиляпти. Агарда белгиланган муддатда пул ўтказишмаса, у ўғирланган маълумотларни буткул йўқотиб ёки оммага тарқатиб юборишини айтяпти.

Маълум бўлишича, хакер репозиторийдан яхлит кодни ўчириб, уни 0,1 биткоин (тахминан 570 доллар) эвазига тиклаб беришини айтмоқда. Сўзларига кўра, ўғирланган файллар унинг назорати остидаги серверда сақланмоқда. Дастурчилар ўз кодларини қайтариб олиш учун 10 кун ичида тўлов қилишлари керак.

StackExchange форуми иштирокчиларининг тахминича, хакер кодларни ўчириб ташламасдан, балки Git-коммитлари сарлавҳаларини ўзгартириб чиққан бўлиши мумкин. Агар чиндан шундай бўлиб чиқса, дастурчилар ўз меҳнатлари самараларини ўзлари тиклаб олишлари имкони туғилади.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда интернет-трафик ўғирлаган 20 ёшли «хакер»га ҳукм ўқилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!