Toyota Японияда келажак шаҳрини қура бошлади

  •   DiMaX
  •  409
  •  27.02.2021 17:42

Toyota Японияда келажак шаҳрини қура бошлади

Япониянинг асосан автомобилсозликда танилган Toyota компанияси ақлли шаҳар қурилишини бошлади. Ушбу масканда сунъий онг ва робототехника соҳасидаги энг илғор технологиялар жорий этилади, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.

ЎҚИНГ: Instagram’да энг машҳур 25 автомобилни биласизми?

Woven City (Тўқилган шаҳар) деб номланувчи мазкур келажак шаҳри Токиодан 100 километр узоқликда, Фудзи тоғи этагида жойлашади. Унинг майдони 71 гектарни ташкил этади.

Шаҳарда уч турдаги йўл бўлади. Биринчи йўл пиёдалар, иккинчи йўл электр самокатлар ва учинчиси автомобиллар учун мўлжалланган. Шаҳарда ҳаракатланадиган транспорт воситаларининг асосий қисмини Toyota ишлаб чиқарган e-Palette электромобиллари ташкил этади.

Ақлли шаҳарда дастлабки босқичда турли ёшдаги 360 нафар киши ҳамда компаниянинг икки мингга яқин ходими ва олимлар оилалари билан истиқомат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Toyota компанияси 2020 йилда Interbrand рейтингига кўра дунёдаги энг қимматбаҳо брендлар ўнталигига кирган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда фақат электромобиллар ишлаб чиқарилиши мумкин