Трамп барибир TikTok’ка бас кела олмади!

  •   DiMaX
  •  766
  •  11.09.2020 10:48

Трамп барибир TikTok’ка бас кела олмади!

АҚШдаги муаммоларга ва Дональд Трамп таҳдидларига қарамай, Хитойнинг TikTok қисқа видео хизмати 2020 йил августда дунёдаги энг кўп юклаб олинган мобил иловалар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Бу хусусда Sensor Tower маълумотларига таяниб Sof.uz хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: TikTok илк бор фойдаланувчилар статистикасини эълон қилди: тенги йўқ ўсиш!

Август ойида ушбу хизмат 63,3 миллион марта юклаб олинди, бу 2019 йил августдагига нисбатан 1,6 фоизга кўп. TikTok, асосан, Бразилияда ва Индонезияда энг машҳур.

Иккинчи ўринни Zoom видеоконференцалоқа хизмати эгаллади, у август ойида 52,2 миллион марта ўрнатилди. Энг кўп юклаб олиш Ҳиндистон ва АҚШда кузатилган.

Facebook, Instagram ва WhatsApp август ойи учун дунёдаги энг оммабоп ўрнатилган ўйин бўлмаган бешлигини якунлади.

2020 йилда TikTok фақат апрель ойидагина энг кўп юклаб олинган дастур мақомида эмас эди – пандемия авжига чиққан пайтда у етакчиликни Zoom'га топширганди.

ЎҚИНГ: Бир кундаёқ Zoom компанияси 32 фоизга қимматлаб, асосчиси $5,2 миллиардга бойиди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.