Трамп барибир Хитой товарларига бож соляпти, аммо бундан Apple жабр кўради

  •   DiMaX
  •  595
  •  05.08.2019 14:50

Трамп барибир Хитой товарларига бож соляпти, аммо бундан Apple жабр кўради

Шу йилнинг 28–29 июнь кунлари Япониянинг Осака шаҳрида «Катта йигирматалик» (G20) саммити бўлиб ўтганди. Ўшанда АҚШ президенти Дональд Трамп ҳамда Ҳитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ўзаро музокара ўтказишган ва ярашишга келишиб олишган эди, аммо...

ЎҚИНГ: Huawei билан Google зўр режа тузганди, лекин Трамп унинг «илдизига болта урди»!

Дональд Трамп барибир Хитойдан импорт қилинадиган товарларга қўшимча бож соладиган бўлди. Twitter орқали унинг ўзи маълум қилишича, жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб Хитойдан келтириладиган умумий қиймати 300 миллиард долларлик товарларга 10 фоизлик бож жорий этилади. Янги тарифлар аввалги – 250 миллиард долларлик импорт товарлари учун белгиланган 25 фоизлик бож доирасига кирмайдиган маҳсулотларга татбиқ этилади.

Аммо калтакнинг иккинчи учи ҳам бор – Хитойга нисбатан қўлланаётган ушбу чора Apple’га ҳам тегиб кетади. Гарчи унинг ўзи Америка компанияси бўлса-да, гаджетларини Хитойда тердиради, бу эса импорт ҳисобланади.

Bank of America Merrill Lynch инвестицион банки таҳлилчиларига кўра, ушбу бож натижасида «тишланган олмали» смартфонлар 10 фоизга қимматлашади. Охир-оқибатда уларга бўлган талаб ҳам 20 фоизга қисқариши прогноз қилинмоқда.

ЎҚИНГ: Apple хавф туғилиши билан Хитойдан «жуфтакни ростлаш»га тайёргарлик кўриб қўйди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!