Трамп энди Google’ни айблади: у Хитой ҳарбийларига ёрдам беряпти!

  •   DiMaX
  •  384
  •  18.03.2019 14:43

Трамп энди Google’ни айблади: у Хитой ҳарбийларига ёрдам беряпти!

АҚШ президенти Дональд Трамп кейинги пайтларда технологик компаниялар билан боғлиқ гаплари орқали янада машҳур бўлмоқда. Жумладан, у яқинда Apple раҳбарига «янги фамилия тайинлаган» эди.

ЎҚИНГ: Тим Кук чиндан ҳам Дональд Трамп сабабли ўз фамилиясини ўзгартирди! Бошқалар ҳам...

Энди эса президент ўзининг Twitter-аккаунтида Google’ни танқид қилди: у АҚШга эмас, балки Хитойга ва шу мамлакат ҳарбийларига ёрдам бераётган эмиш! Шунингдек, Трамп ўзининг бу компанияда яна бир алами борлигини ҳам ошкор этиб қўйган: Google бир пайтлар уни эмас, балки «қаллоброқ Хиллари Клинтон»ни қўллаб-қувватлаган эмиш.

Кўриниб турибдики, Трамп бу ерда, Google кўмагига қарамасдан сайловда Хиллари Клинтон мағлуб бўлганини назарда тутган ва охир-оқибатда Хитой ҳам шундай енгилишига ишора қилган.

ЎҚИНГ: Трампдан Хитойга «жавоб»: энди у Huawei ва ZTE ускуналарини сотиб олишни таъқиқлайди.

Қидирув гигантининг Хитойга айнан қай тариқа ёрдам кўрсатаётганига Трамп аниқлик киритмаган. Google эса бу айбловни рад этувчи расмий баёнот билан чиққан:

«Биз Хитой ҳарбийлари билан ҳамкорлик қилмаймиз. Биз киберхавфсизлик, ходимларни ёллаш ва соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда Америка ҳукумати, жумладан – Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорлик қилмоқдамиз», – дейилади унда.

ЎҚИНГ: Apple’нинг «ақлли» ёрдамчиси Дональд Трампни бутун дунёга шарманда қилди!