Трамп энди Google'га ҳужумга ўтди(ми)?

Трамп энди Google'га ҳужумга ўтди(ми)?

Google'нинг Хитой билан алоқаси борлиги ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритиш мақсадида Трамп администрацияси суриштирув ишлари олиб боради. Бу ҳақда Президент Трампнинг ўзи хабар бермоқда.

Бунга технология соҳасидаги энг таниқли миллиардерлардан Питер Тил (Peter Thiel)нинг яқиндаги нутқи сабаб бўлди. Ўз нутқида Тил Google'га Хитой айғоқчилари кириб борганлиги ҳақида компания бош раҳбарияти ҳеч бир ўйлаб кўрган-кўрмаганлиги ҳақида савол йўллаган.

У, шунингдек, компаниянинг айнан Америка эмас, балки «Хитой ҳарбий кучлари билан ишлашга қилган кўринишидан хоинона» қарорини ҳам сўроққа тутган.

Google бундай алоқалар мавжудлигини рад этган.

Масалага Президентнинг аралашувига нисбатан Google ўз муносабат жавобини ҳозирча қайтармаган.

Трамп ўз твитида Питер Тилни «бу соҳани ҳар кимдан кўра яхшироқ тушунадиган ақлли киши», деб атаган.

«Миллиардер техноинвестор Питр Тил Google устидан хоинлик борасида текширув ўтказилиши керак, деб ҳисобламоқда. У Google'ни Хитой ҳукумати билан ишлашда айбаламоқда». @foxandfriends Бу соҳани ҳар кимдан кўра яхшироқ тушунадиган ақлли киши! Трамп администрацияси бу масалани кўриб чиқади!

Ҳозирга қадар пост 35 мингга яқин ритвит қилиниб (улашилиб), 83 мингдан ортиқ «like» йиғган.

Трампнинг Силикон водийсидаги тарафдорларидан бири бўлган Тил бу фикрларини ўтган ҳафта охирида Вашингтон округида ўтказилган Миллий консерватизм конференциясида баён қилганди.

Bloomberg ахборот агентлигининг ёзишича, Тил, шунингдек, Google'нинг «қизалоқ компания»си DeepMind яратаётган сунъий онг тизими эҳтимолий «ҳарбий қурол» бўлиши мумкинкиги ҳақида ҳам шубҳага борган.

Қўшимча маълумот учун, Тил, даставвал, Лондонда асос солинган сунъий онг стартапларидан бирига инвесторлик қилган. Стартап кейинчалик Google'нинг «она компания»си Alphabet томонидан сотиб олинган.

DeepMind'дагилар эса ушбу стартап воқеасига изоҳ беришдан бош тортган.

ЎҚИНГ: Huawei’ни Android’дан маҳрум этса, Google ўзи нималарни йўқотади?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!