Трамп ижтимоий тармоқларни судга беряпти

  •   DiMaX
  •  209
  •  09.07.2021 17:38

Трамп ижтимоий тармоқларни судга беряпти

АҚШ собиқ президенти Тwitter, Facebook ва Google компанияларини судга беради, шунингдек ўз аккаунтларини тиклашни талаб қилади. Бу тўғрида UZZOOM нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: «Twitter бўлмаса GETTR-да»: Дональд Трамп ўз ижтимоий тармоғини ишга туширди

Шу йилнинг бошида Тwitter, кейинчалик эса Facebook ва YouTube собиқ президент Дональд Трампнинг аккаунтларини блокировка қилишди.

Энди Трамп нафақат компанияларни, балки IТ гигантларининг раҳбарларини ҳам судга бермоқчи. Унинг фикрига кўра, у компаниялар томонидан цензурага олинган. Унинг талаблари аккаунтларни тиклаш, товон пули олиш ва шунингдек юқоридаги компанияларни жавобгарликка тортишдир, деб ёзади Fox News.

Дональд Трамп ўз тарафдорлари билан мулоқот қилиш учун Desk of Donald J. Trump номли ўз веб-сайтини яратишига тўғри келди.

ЎҚИНГ: Путин Трампга совға қилган ЖЧ–2018 тўпининг ичидан қандай чип топишди?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.