Трамп интернет-рекламага пул сарфлашда рекорд ўрнатди

  •   DiMaX
  •  370
  •  03.09.2020 17:54

Трамп интернет-рекламага пул сарфлашда рекорд ўрнатди

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг сайловолди кампанияси учун интернет-рекламага рекорд даражада кўп пул сарфлади. Бу ҳақда «Google Transparency Report» маълумотлари далолат бермоқда, деб ёзади Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: Трамп билан можаролар туфайли TikTok раҳбари истеъфога чиқди

Гап 64,7 миллион доллар ҳақида кетмоқда. Улардан 37,2 миллионини «Яна буюк Американи яратамиз» қўмитаси, 27,4 миллионини эса «Дональд Трамп президентлиги» сайловолди штаби сарфлаган. Демократлар партиясидан номзод Жо Байденнинг ташкилотчилари эса интернет-рекламага қарийб икки баравар кам маблағ сарфлашган – бунинг учун 32,58 миллион доллар ажратишган.

Трампнинг харажатлари олдинги рекордни янгилади: Нью-Йорк экс-мэри, миллиардер Майкл Блумберг 2020 йилда сайловолди кампаниясига 62,2 миллион доллар сарфлаганди.

АҚШда президент сайлови 3 ноябрь куни ўтказилиши режалаштирилмоқда. Сайловчилар республикачилар партиясидан амалдаги президент Дональд Трампга, демократлардан эса вице-президент Жо Байденга овоз беришади.

ЎҚИНГ: Путин Трампга совға қилган ЖЧ–2018 тўпининг ичидан қандай чип топишди?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!