Трамп нафақат ўрнини, балки Twitter-аккаунтини ҳам Байденга топширади

  •   DiMaX
  •  249
  •  23.12.2020 17:01

Трамп нафақат ўрнини, балки Twitter-аккаунтини ҳам Байденга топширади

Биз авалроқ Twitter энди Трампни имтиёзларидан маҳрум қилиши ҳақида ёзган эдик. CNN нашри маълумотига таяниб Xabar.uz ёзишча, ижтимоий тармоқ Оқ уйнинг идоравий аккаунтларини Жо Байден маъмуриятига топширишга ҳозирлик кўра бошлади.

ЎҚИНГ: Машҳур брендлар 2020 йилни бир сўз билан қандай аташмоқда?

Аккаунт расман АҚШнинг сайланган президенти инаугурацияси куни — 2021 йилнинг 20 январида янги эгасига топширилади.

Худди 2017 йилги президентлар алмашинувидаги каби, жараён Архивлар миллий бошқармаси билан яқин ҳамкорликда амалга ошириляпти, деди Тwittеr вакили Ник Пасилио.

Дональд Трамп маъмуриятининг барча твитлари Архивлар миллий бошқармаси томонидан архивланади. Қолаверса, биринчи хоним ҳамда матубот котибининг ижтимоий тармоқ саҳифалари ҳам демократ-президент вакилларига ўтади.

ЎҚИНГ: Коронавирус туфайли Ўзбекистонда умуман кутилмаган ижтимоий тармоқ 1-ўринга чиқди! (+инфографик видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!