Трамп ниҳоят маъқуллади: TikTok’ни америкалик иккита компания сотиб оляпти!

  •   DiMaX
  •  560
  •  21.09.2020 10:56

Трамп ниҳоят маъқуллади: TikTok’ни америкалик иккита компания сотиб оляпти!

Куни кеча биз Дональд Трамп фармонига кўра АҚШ ҳудудида TikTok ва WeChat мессенжери блокланаётгани ҳақида ёзган эдик. Лекин бундай бўлмади – TikTok’ка эгалик қилувчи ByteDance интернет-компанияси мазкур сервисни сақлаб қолишнинг иложини қилди.

ЎҚИНГ: TikTok’ка навбатдаги зарба: YouTube унинг рақибини ишга туширди

Мамлакат президенти Дональд Трамп журналистларга маълум қилишича, TikTok сервисининг АҚШдаги бизнесини Oracle ҳамда Walmart компаниялари сотиб олишига у розилик берган.

Oracle ва Walmart эълон қилган баёнотга кўра, бу икки компания янги ташкил этилаётган TikTok Global компаниясининг 20 фоиз акциясига эгалик қилишади. TikTok Global эса мазкур оммабоп видеосервиснинг АҚШ ҳудудида ҳамда халқаро бозордаги «аксарият фойдаланувчилар учун» ишлашига масъул бўлади.

Айтиш керакки, Oracle бунда TikTok’нинг «хавфсиз булутли провайдери» вазифасини бажаради. Унинг серверларига 100 миллионлаб АҚШлик TikTok фойдаланувчиларининг маълумотлари жойланади. Walmart компанияси қўлига эса TikTok’даги электрон савдо технологиялари ҳамда рекламалар ўтади.

Oracle баёнотида таъкидланишича, TikTok Global компанияси АҚШда 25 мингдан ошиқ иш ўринлари яратади ва АҚШ ғазначилигига 5 миллиард доллардан ошиқ тўлов қилади.

ЎҚИНГ: Forbes илк бор энг сердаромад TikTok юлдузларини эълон қилди