Трамп шарт қўйди: «TikTok'ни 45 кун ичида Америка компаниясига сотишлари керак!»

  •   DiMaX
  •  786
  •  04.08.2020 13:30

Трамп шарт қўйди: «TikTok'ни 45 кун ичида Америка компаниясига сотишлари керак!»

Кечагина Microsoft корпорацияси TikTok сервисининг Америка бўлинмасини харид қилиш бўйича музокаралар ўтказаётгани ҳақида ёзгандик. Лекин Дональд Трамп таҳдиди сабабли бу музокаралар тўхтатиб қўйилган.

ЎҚИНГ: TikTok сизнинг қайси маълумотларингизни йиғаётганидан хабарингиз борми ўзи?

АҚШ президенти энди ByteDance интернет-компаниясига TikTok қисқа видеоларини яратиш ва томоша қилиш хизматини 15 сентябргача сотиши шартини қўйди. Жаноб Трамп Оқ уйдаги журналистларга, агар Microsoft ёки бошқа бир компания уни сотиб олмаса, TikTok «кетади», деб айтди.

«Биз тахминан 15 сентябрь санасини белгилаб қўйдик, бу вақтда TikTok АҚШда ишлашни тўхтатади. Аммо кимдир, Microsoft ёки бошқа кимдир уни сотиб олса, бу қизиқ бўлади», – деди президент.

Унинг қўшимча қилишича, Хитой компанияси Microsoft билан мумкин бўлган битимни муҳокама қилган. Президент ундан маълум улушни эмас, балки бутун дастурни сотиб олишга чақирди. Бундан ташқари, Трамп сотишдан тушган даромаднинг бир қисми АҚШ Молия вазирлигига бориши кераклигини таъкидлайди.

Аввалроқ, АҚШ президенти TikTok'ни Хитой хизмати эканлиги сабабли тақиқлаши мумкинлигини айтган эди. Якшанба куни Microsoft Трамп билан маслаҳатлашгандан сўнг дастурни сотиб олиш бўйича музокараларни давом эттиришини тасдиқлаган.

ЎҚИНГ: Apple’нинг «ақлли» ёрдамчиси Дональд Трампни бутун дунёга шарманда қилди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!