Трамп талабларни ошириб, TikTok’ка яна 45 кун муҳлат берди

  •   DiMaX
  •  371
  •  15.08.2020 14:28

Трамп талабларни ошириб, TikTok’ка яна 45 кун муҳлат берди

TikTok сервисини сотиб олиш учун Microsoft корпорацияси музокара бошлаган, лекин унга Apple ҳам талабгор. Улардан ташқари, Ҳиндистоннинг энг қиммат компанияси ҳам уни харид қилиш учун курашга қўшилган.

ЎҚИНГ: TikTok таслим бўлмайди: у Трамп маъмуриятини судга бермоқчи!

АҚШ президенти Дональд Трамп мазкур сервисни агар Microsoft ёки бошқа бир компания 15 сентябргача сотиб олмаса, TikTok «кетади», деб айтган эди.

Унинг янги қарорида эса мазкур муддат 12 ноябргача узайтирилган. ByteDance интернет-компанияси шунгача АҚШдаги бизнесини ёпиши ёки уни бирор Америка компаниясига сотиши лозим.

Шунингдек, президентнинг янги қарорида аввалгиларида тилга олинмаган янги талаблар ҳам бор. Жумладан, америкалик фойдаланувчилардан олинган ҳар қандай маълумотни TikTok’дан ўчириб ташлаш ва буни бажарганлиги ҳақида АҚШ Ташқи инвестициялар комитетига хабар бериш.

ByteDance яна 2017 йили харид қилган Musical.ly караоке-иловаси орқали олинган АҚШликлар маълумотларини ҳам ўчириши талаб этилмоқда.

ЎҚИНГ: Forbes илк бор энг сердаромад TikTok юлдузларини эълон қилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!