Трамп тинч кета олмайди: TikTok унинг маъмурияти фармони устидан судга мурожаат қилди

  •   DiMaX
  •  423
  •  11.11.2020 17:57

Трамп тинч кета олмайди: TikTok унинг маъмурияти фармони устидан судга мурожаат қилди

TikTok ижтимоий тармоғи АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг мамлакатда ушбу дастурдан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги фармони кучга киришига йўл қўймаслик учун АҚШнинг Апелляция судига мурожаат қилди. Бу ҳақда компания баёнот берди, деб ёзади Xabar.uz.

ЎҚИНГ: Россияда энг сердаромад TikTok’чилар рейтингида биринчи ўринни ўзбек забт этди!

Октябрь ойида «Wall Street Journal» Пенсилвания суди 12 ноябрдан бошлаб TikTok’ни тақиқлаш тўғрисидаги АҚШ савдо вазирлигининг қарорини вақтинча блокировка қилишни буюрганлигини хабар қилди. Аввалроқ АҚШ Савдо вазирлиги, агар компания миллий хавфсизликка таҳдид масаласини ҳал қилмаса, TikTok компаниясининг мамлакатда ишлашини 12 ноябрдан бошлаб тақиқлашини айтган эди.

Баёнотда айтилишича, АҚШ маъмурлари ByteDance  компаниясининг бош компаниясига TikTok билан боғлиқ барча АҚШ активларини бекор қилишни буюрган. Бироқ, компания «ташвишларни ҳал қилиш» бўйича таклифларига «жиддий жавоб» олмади.

«Биз доимий равишда янги муаммоларга дуч келганмиз. Биз АҚШ маъмуриятига таклиф қилган ечимларни қабул қилиш-қилмаслиги тўғрисида аниқлик йўқлиги сабабли, биз 30 кунлик имтиёзли муддатни сўрадик... Бизнинг ҳуқуқларимизни ва Қўшма Штатлардаги 1500 дан ортиқ ходимларимизни ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат қилишдан бошқа иложимиз йўқ», – дейилади TikTok баёнотида.

АҚШ маъмурияти TikTok’ни америкаликлар маълумотларни ХХР расмийларига етказишда айбламоқда. Шу муносабат билан Трамп август ойида «TikTok таҳдидига қарши курашиш тўғрисида» ва «WeChat таҳдидига қарши кураш тўғрисида» фармонларни имзолади, бу ByteDance дастурлари эгаси билан Америка юрисдикцясидаги ҳар қандай операцияларни бекор қилишга бир ой вақт берганди.

ЎҚИНГ: TikTok’да шов-шув кўтармоқчи бўлган «андижонлик безори»лар иши судга оширилди (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.