Трамп янги iPhone’ларнинг ноқулайлигини танқид қилиб Тим Кукка ёзди

  •   DiMaX
  •  1502
  •  26.10.2019 17:13

Трамп янги iPhone’ларнинг ноқулайлигини танқид қилиб Тим Кукка ёзди

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Twitter орқали чиқишлари билан ҳам машҳур. Навбатдаги твитида у Apple раҳбарига мурожат этиб, корпорациянинг энг инновацион гаджетларини танқид қилди.

ЎҚИНГ: Тим Кук чиндан ҳам Дональд Трамп сабабли ўз фамилиясини ўзгартирди! Бошқалар ҳам...

Дональд Трамп ўзининг расмий Twitter-аккаунтида янги моделлардаги айфонларни танқид қилди: «Тимга: iPhone’даги тугмача сийпалашдан анча яхши эди!»

Эслатиб ўтамиз, Apple’нинг кейинги авлод смартфонларида «Home» тугмачаси йўқ. Купертинолик корпорация iPhone X моделидан бошлаб ундан воз кечиш эвазига айфонларни тўлиқ экранли қилиб келаётир. АҚШ президентига эса бу ноқулайлик туғдираётган экан.

ЎҚИНГ: iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max ишончни оқлай олмади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!