Трамп ёнидаги Apple раҳбарининг юз ифодаси қизғин муҳокама қилинмоқда

  •   DiMaX
  •  1483
  •  21.06.2017 15:50

Трамп ёнидаги Apple раҳбарининг юз ифодаси қизғин муҳокама қилинмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп куни кеча америкадаги технологик компанияларнинг вакиллари билан учрашиб, ҳукуматнинг ахборот тизимларини модернизация қилиш борасида суҳбат ўтказган эди.

Мазкур тадбир ҳақида ёзилган хабарларда, унинг мазмунидан ҳам кўра кўпроқ юқоридаги фотосурат эътиборга молик. Унда давра столида айнан Оқ Уй раҳбари билан ёнма-ён ўтирган Тим Кукнинг юз ифодаси интернетда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлаётир. Булар, албатта, интернет фойдаланувчилари томонидан ҳазил аралаш билдирилган фикрлардир.

Айрим тахминларга кўра, бу – Кук ҳукуматдаги технологияларнинг ҳозирги ҳолати ҳақида эшитган лаҳзада олинган сурат. Яна бировларнинг фикрича, АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳозиргача дискеталардан фойдаланилаётганлиги ҳақида президентнинг катта ёрдамчиси Жаред Кушнернинг сўзлари Apple раҳбарини ҳайратга солган.

Ижтимоий тармоқларда ҳам мазкур расм ҳақида бир-биридан қизиқ изоҳлар ёзилмоқда. Масалан:

«Президент сенга iPhone ишлаб чиқарилишини АҚШга кўчириш ва унга mini-jack’ни қайтаришни буюрган пайтидаги юз ифоданг».

«Минглаб сўз ўрнини битта фотосурат босадиган ажойиб ҳолат».

Хўш, сиз бунга қандай изоҳ ёзган бўлардингиз?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!