Транспорт воситалари эгалари диққатига: ягона электрон база шакллантирилади

  •   DiMaX
  •  816
  •  03.04.2019 09:55

Транспорт воситалари эгалари диққатига: ягона электрон база шакллантирилади

Юртимизда мажбурий техник кўрикдан ўтказилган автомототранспорт воситаларининг ягона электрон базаси шакллантирилади. Бу хусусда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берган.

ЎҚИНГ: Ижарага берилувчи транспорт воситалари видеорегистратор ва GPS-навигаторлар билан таъминланиши лозим

Бу ҳақда жорий йилнинг 30 мартида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситаларини мажбурий тарзда техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида қайд этилган, дейилади хабарда.

Мазкур қарордан кўзланган асосий мақсад, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолатини аниқлаш юзасидан мажбурий техник кўрикдан ўтказиш самарадорлигини янада ошириш, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этишдан иборат.

Қарорга мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги томонидан охирги уч йил давомида мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган автомототранспорт воситалари 3 ой муддатда ялпи хатловдан ўтказилади. 2019 йил 1 июлга қадар мажбурий техник кўрикдан ўтказилган автомототранспорт воситаларининг ягона электрон базаси шакллантирилади.

Шу билан бирга, жорий йилнинг 1 июлига қадар белгиланган муддатда мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган автомототранспорт воситаларини бошқарганлик ҳолатларини «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимида автоматлаштирилган тарзда қайд этиш механизми жорий этилади.

ЎҚИНГ: Тошкент автобусларида GPS тизими ва «MyBus Tashkent» иловаси яна ишга тушадими?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!