Тренддаги ижтимоий тармоқда энди пул ишлаб олиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  756
  •  09.04.2021 14:53

Тренддаги ижтимоий тармоқда энди пул ишлаб олиш мумкин!

Жорий йилда трендга чиққан Clubhouse ижтимоий тармоғидан хабарингиз бор – унда фақат овозли хабарлар орқали мулоқот қилинади. Ушбу тармоқда таниқли шахслар маъруза қилишяпти, улар билан суҳбатлар ва бошқалар йўлга қўйилган. Масалан...

ЎҚИНГ: Билл Гейтс қовун туширди: қайси мобил операцион тизимни яхши кўришини бошқа тизимли қурилмасида айтди!

UZZOOM нашри хабарига кўра, Clubhouse aудио-оқим хизмати монетизация имкониятини ишга туширди. Ишлаб чиқувчилар севимли маърузачиларга пул юбориш имконияти бўлган хизматни тақдим этишди.

Пул юбориш функцияси барча фойдаланувчилар учун мавжуд, аммо ҳозирча чекланган модераторлар гуруҳи «ёрдам» олишлари мумкин. Ишлаб чиқувчилар ушбу функцияни тестлар ва олинган фикр-мулоҳазалардан сўнг барчага очиб беришни ваъда қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Илон Маск аввалроқ ўзининг Twitter тармоғидаги аккаунтида Владимир Путинга мурожаат этиб, янги – Clubhouse ижтимоий тармоғида мулоқотга чақирган эди. Кейин эса биз мазкур тармоқ ҳақидаги батафсил мақолани эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: РАСМИЙ БАЁНОТ: Telegram асосчиси Clubhouse’да борми?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!