Троян-вирус бир миллионга яқин Android смартфонга зарар етказди

Троян-вирус бир миллионга яқин Android смартфонга зарар етказди

Кўп ҳолларда билмасдан сматрфонимизга текширилмаган ва шубҳали иловаларни ўрнатамиз. Ваҳоланки, баъзи иловаларда зарарли вируслар мавжуд бўлиши мумкин. hi-tech.mail.ru нашрининг маълум қилишича, айни пайтгача бир миллионга яқин Android смартфонлар Android.MulDrop.924 номли троян-вирус билан зарарланган. Вирус фойдаланувчининг рухсатисиз иловаларни смартфонга юклаб олади, уларни ўрнатишни таклиф этади ёки узлуксиз рекламаларни кўрсатади.

Без названия (1)

Троян-вирус фойдаланувчига бир вақтнинг ўзида бир нечта ўйин ва иловаларда биттадан кўп ҳисоб қайдини ишлатишга ёрдам берадиган Multiple Accounts: 2 Accounts иловасида аниқланган. Чиндан-да илова ўзига юкланган вазифани бажаради, бироқ зарарли вирусни ҳам тарқатади. Вирус шуниси билан хавфлики, у фойдаланувчининг рухсатисиз кўплаб иловаларни юклайди, бу эса интернет трафикнинг сарфланишига олиб келади.

Илова ҳозиргача Google Play ресурсида мавжуд. Уни юклаб олманг, бу смартфон дастурига жиддий зарар етказиши мумкин.