Цукерберг энди WhatsApp, Instagram ва Facebook’ни бирлаштирмоқчи

  •   DiMaX
  •  674
  •  26.01.2019 10:07

Цукерберг энди WhatsApp, Instagram ва Facebook’ни бирлаштирмоқчи

Facebook раҳбари Марк Цукерберг компанияга тегишли ижтимоий тармоқ ва мессенжерларни ўзаро интеграциялаштирмоқчи. Бу ҳақда унинг ходимларидан бирданига тўрттаси The New York Times нашрига хабар берган.

ЎҚИНГ: WhatsApp ва Messenger’нинг асосий рақибини Цукерберг тан олди

Айни дамда Facebook Messenger, Instagram ҳамда WhatsApp мессенжерлари ушбу компанияга қарашли. Марк Цукерберг эса уларни Facebook ижтимоий тармоғи билан битта платформага жамлашни кўзламоқда.

Режага кўра, ушбу сервислар ягона экотизимга бирлашади. Сервислар алоҳида-алоҳида иловаларда ишлайверади, лекин уларнинг хабарлашув тизими умумий бўлади. Масалан, фақатгина WhatsApp профили бор кишига Facebook иловасидан ҳам хабар ёзиш мумкин бўлади. Бунда барча сервисларда хабарлар шифрлаш орқали жўнатилади.

Айтиш керакки, Instagram ва WhatsApp’ни сотиб олганида, Цукерберг бу сервислар автоном тарзда ишлайверишини айтганди. Бироқ мазкур сервислар аудиторияси бир неча бараварга кенгайгач, Маркнинг бу борадаги фикри ўзгарган.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси Павел Дуров яна WhatsApp ва Facebook’ни жиддий айблади