Цукерберг Facebookнинг 99 фоиз акциясини хайрия қилади

Цукерберг Facebookнинг 99 фоиз акциясини хайрия қилади

Жаҳоннинг энг ёш миллиардерларидан бўлган, фейсбук асосчиси Марк Цукерберг қизчаси туғилгани муносабати билан сарлавҳадаги қарорга келганини билдирди. Акциялар умумий қиймати 45 млрд долларни ташкил этади.

Маркнинг фикрича бу келгуси авлод учун дунёни янада яхшилайди. Бундай олийҳимматлик изҳор этилган пост миллиондан ортиқ лайк йиғди. Британиялик рассом бахтиёр оила расмини чизди.

Цукерберг-Чан оиласи хайр-эҳсон йўлида маблағ сарфлаб туради. Йилдан йилга ижтимоий тармоқ акцияларидан воз кечиб бормоқда. Ҳуқуқий ҳужжатларга кўра, Марк Цукерберг 3 йил давомида бир миллиарддан ортиқ маблағни ҳадя қилолмайди. Аммо Маркка бу чеклов маъқул келмаган ва «Chan Zuckerberg Initiative» номли махсус юридик шахс таъсис этиб, нафақат, хайрия мақсадларида, балки, нотижорат ташкилотларига ҳам маблағ сарфламоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!