Цукерберг сизнинг Facebook’даги маълумотларингизни тарқатгани учун Конгрессда жавоб беради

  •   DiMaX
  •  993
  •  05.04.2018 13:26

Цукерберг сизнинг Facebook’даги маълумотларингизни тарқатгани учун Конгрессда жавоб беради

Facebook компанияси смартфонлардаги иловалар орқали ўз мижозларининг ҳатто телефон қўнғироқлари ва SMS-хабарларини ҳам кузатиб келаётгани ҳақида ёзган эдик. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқдаги 50 миллиондан ошиқ фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари Cambridge Analytica компаниясига «сизиб чиқиб» ҳам кетган.

ЎҚИНГ: Facebook тан олди: у Android-смартфонлардаги қўнғироқ ва SMS-хабарларни кузатмоқда!

Facebook компанияси асосчиси Марк Цукерберг энди шу масалалар бўйича АҚШ Конгрессида кўрсатма беради. Унинг чиқиши 11 апрель куни, соат 10:00 га режалаштирилган, дейилади Конгресснинг Энергетика ва савдо қўмитаси сайтида.

Айтиш керакки, Англиядаги Cambridge Analytica компанияси турли таҳлиллар ўтказиш мақсадида Facebook фойдаланувчилари билан ижтимоий тармоқда сўровлар ўтказган. Шу билан бирга, мазкур юзерларнинг аслида махфий сақланадиган шахсий маълумотларини ҳам ноқонуний тарзда қўлга киритган. Бу можаро ортидан Facebook акциялари нархи тушиб кетгани сабабли Марк Цукерберг кўп миллиард долларлик зиён кўрмоқда.

ЎҚИНГ: Сизни Facebook кузатувидан ҳимояловчи кенгайтма!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!