Тугмачали телефонлар бозори: Nokia иккинчи ўринда, унда етакчи ким?

  •   DiMaX
  •  1942
  •  10.12.2020 17:25

Тугмачали телефонлар бозори: Nokia иккинчи ўринда, унда етакчи ким?

Сенсор экранли смартфонлар оммалашиб кетганига анча бўлди, лекин анъанавий – тугмачали телефонлар ҳалиям кенг истеъмолда. Улар асосан ривожланаётган мамлакатларда кўпроқ сотиляпти, лекин анъанавийлик тарафдорлари бутун дунёда мавжуд.

ЎҚИНГ: Apple бош акционери ҳам, ниҳоят, Samsung тугмачали телефонини ташлаб iPhone олди, лекин...

2020 йилнинг учинчи чорагида смартфонлар бозорида лидерлик қилаётган Samsung компанияси тугмачали телефонлар бўйича учинчи ўринда кетмоқда. Counterpoint Research ҳисоботига кўра, у 7,4 миллиондан ортиқ шундай гаджет сотган, дунё бозорида сотилган оддий телефонларнинг 10 фоизи унинг маҳсулоти экан. Tecno компанияси ҳам худди шундай кўрсаткичларга эга. Samsung учун Ҳиндистон бозори муҳим: у ердаги тугмачали телефонлар бозорининг 18% қисми шу компанияга қарашли.

Одатда тугмачали телефон ҳақида гап кетганда, биринчи ўринда Nokia брендли қурилмалар ёдга тушади. Лекин уларни ишлаб чиқараётган HMD Global компанияси тугмачали телефонлар сотиш бўйича жаҳон бозорида 14 фоизлик улуш билан иккинчи ўринда.

Мазкур бозорда етакчилик эса iTel компаниясига тегишли – 2020 йилнинг 3-квартали мобайнида дунёда сотилган клавишли телефонларнинг 24 фоизини у ишлаб чиқарган.

Умуман олганда, якунига етаётган йилнинг учинчи чорагида жами 74 миллионта оддий телефон сотилган. Бу борада энг йирик бозорлар Африка ҳамда Яқин Шарқ ҳисобланади. 2019 йилнинг шу даврига нисбатан тугмачали телефонлар савдоси 17 фоизга пасайган.

ЎҚИНГ: Nokia иккита афсонавий телефонини 4G-версияда тақдим этди (+видеолар)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!