Тугмачасиз ва тирқишсиз илк смартфон – Meizu Zero сотувга чиқди, нархи эса қўрққулик!

  •   DiMaX
  •  2536
  •  31.01.2019 12:25

Тугмачасиз ва тирқишсиз илк смартфон – Meizu Zero сотувга чиқди, нархи эса қўрққулик!

Vivo умуман бирорта ҳам порти ва тугмачаси бўлмаган смартфон тайёрлаганини айтиб, унинг тақдимотига тайёрланаётган эди. Аммо кутилмаганда Meizu ҳам отни қамчилаб қолди – ҳамюртидан аввал худди шундай қурилмасини расман намойиш этди!

ЎҚИНГ: Meizu Zero расман намойиш қилинди – ҳеч қанақа тугмача, динамик, SIM-карта уячаси ва порти бўлмаган илк смартфон!

Кутилганидек, Meizu компанияси кеча ўзининг мазкур инқилобий девайси учун олдиндан буюртма қабул қила бошлади. Indiegogo краудфандинг платформасида Meizu Zero Limited Collector's Edition смартфони учун пул йиғиш бошланган. Мазкур дастур доирасида унинг бор-йўғи 100 донаси сотилади:

Лекин инновацион смартфоннинг нархи одамни ўйлантиради – нақ 1300 АҚШ доллари. Хўш, буни қиммат, дейсизми? Унда навбатдаги маълумотга тайёр туринг: бу – ҳали олдиндан буюртма бериб улгурган юз нафар бахтли харидор учун 700 долларлик чегирма билан олиш нархи! Агарда мутлақо туйнуксиз ва тугмачасиз биринчи смартфон – Meizu Zero оммавий савдога чиқарилса, уни 2000 долларга олиш мумкин бўлади!

ЎҚИНГ: «Ёнғоқчақар» Redmi Note 7 смартфонини AliExpress’дан сотиб олинг!

Булардан ҳам ташқари, Indiegogo платформасида ушбу смартфоннинг Exclusive Pioneering Unit деб номланган битта намунаси ҳам бор. Яъни, Meizu унинг тақдимот маросимида намойиш этилган нусхасини 3000 долларга сотмоқчи. Буям ҳали 1000 доллар чегирма билан эълон қилинган нархи!

Барча харидорларга Meizu Zero смартфонлари жамланмада симсиз қувватлаш ускуналари билан бирга етказилади. Exclusive Pioneering Unit ҳақи тўлиқ тўланиши билан жўнатилади, Limited Collector's Edition вариантлари эса апрелдан бошлаб етказиб берилади.

Бизнинг Terashop.uz интернет дўконимизда эса, бунақа тирқишсиз бўлмаса-да, бемалол ишлатиш мумкин бўлган смартфонларни атиги 599 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 30 январь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.