Туризмни ривожлантириш мақсадида қўшимча реаллик технологияси қўлланиладиган “NAZZAR” мобил иловасини жорий этилади

Туризмни ривожлантириш мақсадида қўшимча реаллик технологияси қўлланиладиган “NAZZAR” мобил иловасини жорий этилади

Ўзбекистонни Шарқ маданияти ва тарихининг маркази сифатида халқаро майдонга олиб чиқиш ва унинг ижобий томонларини янада мукаммал намойиш этиш, юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида туризм имкониятларидан кенг фойдаланиш, сайёҳларга хизмат кўрсатишнинг инновацион усулларини тарғиб қилиш мақсадида қўшимча реаллик технологияси қўлланиладиган “NAZZAR” мобил иловасини жорий этилади.

Ушбу мобил иловани яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион Ривожланиш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси, “SmartChain” масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар. Бу ҳақда Инновацион Ривожланиш вазирлиги маълум қилди.

Манбада ёзилишича, Инновацион ривожланиш вазирлиги “SmartChain” МЧЖ иловасининг ишлаб чиқувчиси ва оператори билан биргаликда туризм соҳасининг рақобатбардошлигини оширишга кўмак беради.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, ушбу илова iOS ва Android платформаларида ишловчи мобил илова бўлиб, телефон орқали махсус суратларни “жонлантириш” имкониятини беради. Суратлар “жонланаркан” суратдаги объектлар, тарихий обидалар, музей экспонатлари ҳақида маълумотлар ўқиб эшиттирилади.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда инвестиция портали ишга тушди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.