Туркия президенти ҳам Telegram-канал очди

  •   DiMaX
  •  621
  •  13.01.2021 17:00

Туркия президенти ҳам Telegram-канал очди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған telegram мессенжерида ўз каналини очди. Бу ҳақида Эрдўғаннинг расмий twitter саҳифасида келтириб ўтилган, деб ёзади Sof.uz.

Каналдаги биринчи хабарда, Туркия президенти мессенжерда аккаунт очгани ҳақида маълум қилиниб, сўнгра мушукнинг сурати жойланган.

Ушбу хабар тақдим этилаётган вақтда деярли 132 минг киши унга обуна бўлганлиги ҳақида Медуза нашрида келтириб ўтилган.

ЎҚИНГ: Telegram яралганидан бери ҳали бунақа шуҳратга эришмаган эди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!