Туркия Президенти нега Илон Маскка қўнғироқ қилди?

  •   DiMaX
  •  906
  •  28.01.2021 18:07

Туркия Президенти нега Илон Маскка қўнғироқ қилди?

Ражаб Тойиб Эрдўған куни кеча SpaceX раҳбари Илон Маск билан телефон орқали суҳбат ўтказди. Бу ҳақда Туркия Президенти маъмурияти жамоатчилик билан алоқалар бўлимига асосланиб хабар берилган.

ЎҚИНГ: Туркия президенти ҳам Telegram-канал очди

Таъкидланишича, улар Туркиядаги давлат ва хусусий компаниялар билан SpaceX'нинг турли соҳаларда, биринчи навбатда космик технологиялар соҳасида ҳамкорлигини муҳокама қилган.

Маълумот ўрнида, Эрдўған биринчи турк астронавтини космосга жўнатишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, январь ойининг бошларида SpaceX'нинг Falcon 9 ракетаси Туркиянинг фуқаролик ва ҳарбий эҳтиёжлари учун сигналларни узатишга мўлжалланган «Turksat 5A» сунъий йўлдошини орбитага олиб чиққанди.

ЎҚИНГ: Илон Маск нақ 100 миллион долларлик танлов эълон қилди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!