Туркияда илк NFT дарслари ўтилди

Туркияда илк NFT дарслари ўтилди

Туркиянинг Анқара университети ўз ўқув дастурига криптога асосланган курсларни қўшган мамлакатдаги илк университет бўлди ва NFT ҳақидаги биринчи дарсда Туркия Президентлиги ва Маданият ва туризм вазирлигининг юқори мартабали ходимлари қатнашдилар дея хабар бермоқда Hürriyet Daily нашри. 

"Бу инновацион университет. Биз NFT ҳақида дарс беришдан хурсандмиз, лекин талабаларимиз биздан бахтлироқ", дейди университет ректори Неждет Üнüвар очилиш нутқида. Академик Буғра Аян томонидан ўтилган “NFT'га кириш” дарсида Маданият ва туризм вазири ўринбосари Ўзгул Ўзкан Явуз ва Туркия Президентлигининг Рақамли Трансформация бўлими раҳбари Али Таҳа Коч ҳам қатнашган. 

Дарс тугаганидан сўнг қисқача сўзга чиққан Явуз, ҳукумат NFT'ни ёшлар орасида бадиий ижод, маҳорат ва истеъдодларни уйғотадиган нарса сифатида кўришини ҳам айтди. Кейин у Анқара университетининг бу борадаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади ва бу NFT ҳақида хабардорликни кучайтирадиган ҳаракат эканлигини тасдиқлади. 

Шунингдек, Али Таҳа Кочнинг айтишича, унинг идораси ҳам кўплаб рақамли лойиҳалар устида ишламоқда. “NFT'ни шунчаки технология масаласи деб ўйламанг. Унинг ҳуқуқий жиҳати ҳам бор, бу бизнинг бизнес услубларимизга қандай таъсир қилишини кўришга имкон беради ", деди у. 

NFT (non-fungible token) — бу блокчейнда сақланадиган, алмаштириб бўлмайдиган маълумотлар бирлиги, сотилиши мумкин бўлган рақамли китоб шакли. NFT маълумотлар бирликларининг турлари фотосуратлар, видеолар ва аудио каби рақамли файллар билан боғланиши мумкин.

ЎҚИНГ: Ўзингга эҳтиёт бўл, OpenSea'ни айбдор қилма

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!