Туркияда Uber фаолиятига чек қўйилди: маҳаллий ҳайдовчилар манфаати биринчи ўринда

  •   Saroy
  •  864
  •  04.06.2018 17:10

Туркияда Uber фаолиятига чек қўйилди: маҳаллий ҳайдовчилар манфаати биринчи ўринда

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакат ҳудудида   Uber такси чақирув хизмати фаолияти тўхтатилганини эълон қилди. «Uber масаласи ёпилди. Бизнинг ўз такси тизимимиз бор, биз шахсий такси тизими турк таксичиларининг бизнесини барбод қилишига йўл қўя олмаймиз», — деди Туркия давлат раҳбари.

ЎҚИНГ: Йилнинг энг инновацион компаниялари эълон қилинди

Uber Туркияга 2014 йилда кириб келганди, 2018 йилга келиб тизимда 5000 тагача ҳайдовчи ишлаган. Ўшандан буён компания фаолиятини анъанавий такси ҳайдовчилари танқид қилиб келишади. Ҳайдовчилар носоғлом рақобатдан шикоят қилиб, Uber’да лицензияси йўқ таксичилар ишлашини таъкидлашган. Бундай шароитда лицензия олиб ишлаётган таксичилар зиён кўриб ишлашга тўғри келган. Аммо, Uber шундоғам, Туркияда катта муваффақиятга эришганича йўқ, чунки маҳаллий аҳоли одатларини бузишни истамай, анъанавий таксиларни маъқул кўришарди.

ЎҚИНГ: Tesla, Uber ва PepsiCo раҳбарлари АҚШ президенти маслаҳатчилари этиб тайинланди

Бундан аввалроқ, Uber хизмати Болгария, Дания ва Венгрияда таъқиқланган эди,  Франция, Италия, Германия, Япония ва Тайванда мазкур хизмат чекланган режимда фаолият олиб боради.

ЎҚИНГ: Uber бир чоракда 800 млн доллар зарар кўрди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!