Туркманларга Одноклассники, Facebook, Twitter ва бошқа ижтимоий тармоқлар керак эмас. Уларнинг “Би-Би”си бор!

Туркманларга Одноклассники, Facebook, Twitter ва бошқа ижтимоий тармоқлар керак эмас. Уларнинг “Би-Би”си бор!

Туркманлар анча илғор. Улар бошқа ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни хушлашмайди. Ҳатто, VPN’дан ҳам.

“Оrient” нашри Туркманистон ўзининг шахсий ижтимоий тармоғини ишга туширганини маълум қилди.

Туркманларнинг ушбу ижтимоий тармоғи “Биз бярде” (“Биз бу ерда”, ёки қисқартмаси “Би-Би”) деб номланган ва бу расмий илк туркман ижтимоий тармоғи ҳисобланади.

Ижтимоий тармоқнинг тақдимоти 23 декабрь куни Туркманистоннинг "Туркманистон" концерт залида бўлиб ўтган.

Би-Би’ни яратувчилари лойиҳанинг яратилиши  тарихдаги муҳим қадам эканлигини таъкидлашмоқда. Шунингдек, улар Би-Би ҳозирча мукаммал эмаслигини, лекин кўп жиҳатдан Туркманистондаги интернет фойдаланувчилари учун сифатли эканлигини айтишмоқда.

Ҳозирда Би-Би’нинг Android иловаси 5 мингдан зиёд фойдаланувчи томонидан юклаб олинган ва 3 мингдан ортиқ интернет фойдаланувчиси уни доимий ишлатмоқда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда интернет тезлашгани сезилмаганининг сабаби айтилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.