Турли давлатларда iPhone 12 Pro сотиб олиш учун қанча вақт ишлаш керак?

  •   DiMaX
  •  3009
  •  21.10.2020 10:57

Турли давлатларда iPhone 12 Pro сотиб олиш учун қанча вақт ишлаш керак?

Таҳлилчилар Apple’нинг янги смартфони – iPhone 12 Pro’нинг нархини турли давлатлардаги ўртача иш ҳақи билан таққослаб, уни сотиб олишга етадиган пулни қайси давлатда тезроқ ишлаб топиш мумкинлигини аниқлашди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: iPhone 12’лар қаерда энг арзону қаерда энг қиммат?

Picodi портали таҳлилчилари ўтказган «iPhone 2020 индекси» тадқиқотига iPhone 12 Pro’нинг 128 Гб хотирага эга версияси асос қилиб олинган. Қурилманинг нархи 1099 долларни ташкил қилади.

Аниқланишича, ўртача маош оладиган швейцарияликларга бунинг учун энг кам вақт – 4,4 кун талаб этилар экан. Америкаликлар iPhone 12 Pro’га етадиган пулни топиш учун 6,1 кун, австралияликлар ва люксембургликлар эса 6,6 кун ишлашлари керак.

Кўриб чиқилган давлатлар ичида Мексика ва Ҳиндистонда iPhone 12 Pro’га етадиган пулни ишлаб топиш учун энг кўп вақт – 54,4 кун ишлаш талаб этиларкан.

Индекс iPhone 12 Pro’нинг Apple ҳудудий дўконларидаги расмий нархлари асосида ҳисоблаб чиқилган. Турли давлатлардаги ўртача маош ҳақидаги маълумотлар эса миллий статистика бошқармалари сайтларидан олинган.

ЎҚИНГ: iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro’ни илк бор қадоғидан олиб кўрамиз! (Иккита «жонли» видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!