Турли ҳудудларда энг оммабоп смартфон брендлари қайсилар?

  •   DiMaX
  •  1865
  •  11.12.2020 16:10

Турли ҳудудларда энг оммабоп смартфон брендлари қайсилар?

Биз куни кеча 2020 йилнинг учинчи чораги ҳолатига кўра дунё смартфон бозори маълумотларини ҳамда улар акс эттирилган инфографикани эълон қилган эдик. Шунингдек, тугмачали телефонлар бозорида Nokia иккинчи ўринда эканлиги ҳам маълум.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (49-ҳафта)

Counterpoint Research тадқиқот компанияси, юқоридагилардан ташқари, якунига етаётган йилнинг учинчи кварталида дунёнинг турли ҳудудларида қайси брендлар смартфонлари оммалашгани ҳақида ҳам маълумот берди. Ундан аниқланишича, Samsung учун ушбу чорак кейинги йиллардаги энг муваффақиятлиси бўлибди.

Кўриб турганингиздек, Huawei фақатгина Осиё бозорида, Apple эса Шимолий Америка бозорида етакчилик қилмоқда. Samsung бўлса Европа, Лотин Америкаси ҳамда Африка ва Яқин Шарқ минтақаларида биринчи ўринларни олган.

Учта гигантдан ташқари, энг кўп смартфон сотган брендлар орасида Xiaomi, Vivo, Oppo, LG, Alcatel, Motorola ҳамда Tecno мавжуд.

Эътибор беринг: юқоридаги кўрсаткичлар тегишли ҳудудларда сотилган смартфонлар сонига кўра чиқарилган. Лекин шу савдодан тушган фойдасига қарасак, бозордаги даромаднинг 93 фоизини иккитагина компания бўлишиб олган!

ЎҚИНГ: ТОП-10: Нархини энг секин йўқотадиган смартфонлар (2020 йил рейтинги)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!