Турли моделлардаги iPhone’ларда 4G LTE тезлиги қанчалик фарқ қилади?

  •   DiMaX
  •  731
  •  03.08.2019 10:45

Турли моделлардаги iPhone’ларда 4G LTE тезлиги қанчалик фарқ қилади?

Мобил интернет тезлиги кўп омилларга боғлиқ, шу жумладан – смартфоннинг моделига, аниқроғи – ундаги модемга ҳам. Бугун ҳар хил русумлардаги Apple смартфонларида 4G LTE тезлиги қанақа эканлигига назар соламиз.

ЎҚИНГ: Экспертлар барча iPhone’ларнинг исталган Android-смартфондан асосий устунлигини маълум қилишди

Лўнда қилиб айтганда, нисбатан эски русумлардаги iPhone’ларда интернет тезлиги янгиларига қараганда пастроқ. Сабаби оддий – улар ишлаб чиқилганида ҳали ҳозиргидек тезкор модемнинг ўзи йўқ эди. Бинобарин, янги моделлардаги смартфонларнинг чипсетларида сўнгги технологиялар билан бойитилган, тезкор модемлар қўлланган ва шу боис уларда интернет тезлиги юқори.

Шундай қилиб, тўртинчи авлод уяли алоқа тармоғи – LTE тезлиги турли iPhone’ларда қуйидагича:

  1. iPhone 5s – 100 Мбит/сониягача;
  2. iPhone SE, iPhone 6, iPhone 6 Plus – 150 Мбит/сониягача;
  3. iPhone 6s, iPhone 6s Plus – 300 Мбит/сониягача;
  4. iPhone 7, iPhone 7 Plus, iPhone 8, iPhone 8 Plus, iPhone X, iPhone XR – 600 Мбит/сониягача;
  5. iPhone XS, iPhone XS Max – 1 Гбит/сониягача.

Эътибор берган бўлсангиз, юқорида турли айфонларда 4G LTE тармоғидаги интернет тезлиги «...гача» тарзида кўрсатилган. Сабаби аниқ – бу кўрсаткичга оператор сигнали ва бошқа омиллар ҳам таъсир этади; ҳаммаси зўр бўлса, iPhone мана шу тезликкача интернетни таъминлаб бера олади. Сўнгги моделларга мансуб айфонларни эса 4 905 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

Дарвоқе, иккинчи марта «етим қолган» iPhone хронологияси, 12 йиллик барча iPhone’лар нархлари рўйхати, Apple смартфонларидан ҳар бирининг аккумулятори қанчалик сиғимдорлиги ҳам сизни қизиқтирса керак.

ЎҚИНГ: Apple бирйўла нақ 11 та янги iPhone’ни рўйхатдан ўтказди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!