Турли нарх тоифаларидаги энг зўр Android-смартфонлар бешта рейтингда (AnTuTu, 2021 йил июль)

  •   DiMaX
  •  1184
  •  13.08.2021 10:49

Турли нарх тоифаларидаги энг зўр Android-смартфонлар бешта рейтингда (AnTuTu, 2021 йил июль)

Сўнгги кунларда биз AnTuTu сервисининг июль ойига мансуб учта рейтингини эълон қилганмиз: Хитой бозоридаги энг тезкор Android-флагманлар ҳамда ҳамёнбоп смартфонларнинг энг зўрлари рўйхати, энг қудратли флагманлар глобал рейтинги ва эгалари рози бўлган смартфонлар рейтинги. Энди эса бенчмарк жамоаси бешта нарх доирасидаги смартфонларнинг энг кучлиларини алоҳида рейтингларда тақдим этди.

ЎҚИНГ: Snapdragon 888 Plus чипли илк смартфон – GeekBench рекордчиси AnTuTu’да ҳафсалани пир қилди

Янги ҳисоботда қурилмалар Хитойдаги, шу мамлакат валютасидаги нархи бўйича бешта гуруҳга ажратилган ва шу категорияларнинг ҳар биридаги энг зўрлари алоҳида рўйхатларда берилган. Тушуниш қулай бўлиши учун биз уларнинг нархларини АҚШ долларида ҳам кўрсатмоқдамиз.

Кўряпмизки, энг арзон, яъни нархи 1999 юангача (бу тахминан 309 АҚШ долларига тўғри келади) бўлган телефонларнинг энг зўри 6/128 гигабайтлик тезкор/ички хотирали Redmi Note 10 Pro бўлиб чиққан.

ЎҚИНГ: Камида 6 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларида ишкал: компания айбини тан олди

Ҳамёнбоп категориядаги, яъни 2000–2999 юанлик (тахминан 310–463 долларлик) смартфонлар лидери эса Redmi K30S Extreme Commemorative Edition модели бўлган:

Ўрта нархли, яъни 3000–3999 юанлик (464 – 618 долларлик) смартфонлар тахтига эса Redmi K40 Pro+ чиқиб олган.

Нархи 4000 юандан то 4999 юангача (619–772 доллар) бўлган смартфонлар орасида Black Shark 4 Pro геймерофонига тенг келадигани топилмаган.

Таъкидлаб ўтамиз: айни шу модел AnTuTu бўйича энг тезкор Android-флагманлар рейтингларида бир неча ойдан бери биринчи ўриндан тушмай келаётир ва июлда ҳам ғолиб бўлган.

Энг қиммат, яъни нархи 5000 юандан (772 доллардан) юқори бўлган флагманлар орасида эса Oppo компаниясининг вакили – Find X3 Pro етакчиликка эришган.

Эътибор берган бўлсангиз, бешта рейтингдан нақ тўрттасида биринчи ўринларни Xiaomi ҳамда унинг брендларига мансуб моделлар банд этган.

ЎҚИНГ: Ушбу 22 русумдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг «оперативка»сини яна 3 ГБгача кенгайтириш мумкин бўлади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!