Турли нарх тоифаларидаги энг зўр Android смартфонлар бешта рейтингда 

Турли нарх тоифаларидаги энг зўр Android смартфонлар бешта рейтингда 

AnTuTu бенчмарки 2021 йил ноябрь ҳолатига кўра турли нарх тоифалар бўйича энг яхши Андроид смартфонлар рейтингини эълон қилди. 

Ёз ойидаги рейтингларда асосан Xiaomi ва Redmi смартфонлари биринчи ўринни эгаллаган эди, бироқ ноябрь ойида бу икки бренднинг бирорта смартфони биринчи ўринни эгаллай олмади. Фақатгина Black Shark брендига мансуб бўлган қурилма энг қиммат смартфонлар тоифасида етакчи бўлган. 

Энг арзон, яъни нархи 1999 юангача (бу тахминан 313 АҚШ долларига тўғри келади) бўлган смартфонлар ўртасида Motorola Edge S биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринлар Redmi Note 10 Pro ҳамда realme Q3 Pro қурилмаларига насиб этган. 

Ҳамёнбоп категориядаги, яъни 2000–2999 юанлик (тахминан 314–470 долларлик) смартфонлар лидери эса Oppo K9 Pro бўлган.

Ўрта нархли, яъни 3000–3999 юанлик (471 – 628 долларлик) смартфонлар тоифасида эса iQOO 7 етакчи бўлиб турибди.

Нархи 4000 юандан то 4999 юангача (629–785 доллар) бўлган смартфонлар орасида Red Magic 6S Pro'га тенг келадигани топилмаган.

Энг қиммат, яъни нархи 5000 юандан (786 доллардан) юқори бўлган флагманлар орасида эса Xiaomi компаниясининг вакили – Black Shark 4S Pro етакчиликни қўлга олган. 

ЎҚИНГ: Турли нарх тоифаларидаги энг зўр Android-смартфонлар иккита рейтингда (AnTuTu, 2021 йил ноябрь) 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!