Турли нарх тоифаларидаги энг зўр Android-смартфонлар иккита рейтингда (AnTuTu, 2021 йил ноябрь)

Турли нарх тоифаларидаги энг зўр Android-смартфонлар иккита рейтингда (AnTuTu, 2021 йил ноябрь)

AnTuTu бенчмарки ноябрь ойидаги энг кучли Android смартфонлар рўйхатини эълон қилди. Шубҳасиз, Snapdragon 888+ чипи билан жиҳозланган қурилмалар рейтингнинг юқори қисмидан ўрин эгаллди. Бундан ташқари топ ўнталикда Snapdragon 888 чипида ишловчи смартфонлар ҳам бор. 

Жадвалдан ўрин олган смартфонлар 1 ноябрдан 30 ноябргача бўлган давр оралиғида минг мартадан ортиқ тест қилинган. Қуйидаги рақамлар смартфонлар қўлга киритган балларнинг ўртача натижаси ҳисобланади.

Мана иккинчи ойдирки, Xiaomi Black Shark 4S Pro рейтингда етакчи бўлиб турибди. Кейинги иккита ўрин Snapdragon 888+ чипи билан жиҳозланган ZTE nubia Red Magic 6S Pro, vivo iQOO 8 Pro смартфонларига насиб этди. 

Топ ўнталикдан, шунингдек, Black Shark 4 Pro, vivo X70 Pro+, ASUS Rog Phone 5s, iQOO 8, Oppo Find X3 Pro ҳамда realme GT смартфонлари ўрин олди. 

Ўрта тоифа смартфонлар синфида эса Snapdragon 778G чипи билан жиҳозланган iQOO Z5 етакчилик қилмоқда. Oppo K9s ҳамда Mi 11 Lite 5G смартфонлари эса кучли учликни якнлаб берди. Тўлиқ рўйхатни қуйидаги жадвалдан олишингиз мумкин.

Яқинда янги Snapdragon 8 Gen1 чипи эълон қилинди. Айрим компаниялар декабрь ойининг ўзида ушбу чипга эга бўлган смартфонларни тақдим этишмоқчи. Демак, декабрь ойидаги энг кучли Android смартфонлар рейтингида бир неча ўзгаришлар бўлади. 

ЎҚИНГ: Узоқ кутилган Snapdragon 8 Gen1 чипи тақдим этилди 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!