Турли нарх тоифаларидаги энг зўр смартфонлар – бешта рейтингда! (AnTuTu, 2021 йил май)

  •   DiMaX
  •  1379
  •  05.06.2021 15:19

Турли нарх тоифаларидаги энг зўр смартфонлар – бешта рейтингда! (AnTuTu, 2021 йил май)

Биз куни кеча AnTuTu бенчмаркида май ойидаги текширувлар натижалари асосида тузилган энг қудратли флагманлар рўйхатини эълон қилган эдик. Мазкур жамоа ҳамёнбоп смартфонлар орасида энг тезкорларининг ҳам рейтингини чиқарган. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: AnTuTu: Май ойида эгасини рози қилган смартфонлар рейтингида бултурги флагманлар етакчи!

Шунингдек, ушбу сервис жамоаси ҳар хил нарх тоифаларига мансуб смартфонлар ораларидан ҳам энг кучлиларини алоҳида рейтингларда тақдим этди. Унда қурилмалар Хитойдаги, шу мамлакат валютасидаги нархи бўйича бешта гуруҳга ажратилган ва шу категорияларнинг ҳар биридаги энг зўрлари алоҳида рўйхатларда берилган. Тушуниш қулай бўлиши учун биз уларнинг нархларини АҚШ долларида ҳам кўрсатмоқдамиз.

Энг арзон – 1999 юангача (тахминан 312 АҚШ долларигача) нархдаги смартфонлар орасида энг кучлиси Realme Q3 Pro модели бўлган.

ЎҚИНГ: realme 8 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Нархи 2000 юандан 2999 юангача (312 – 468 доллар) бўлган смартфонларнинг энг зўри эса Redmi K30S Extreme Commemorative Edition флагмани экан:

Айтиш керакки, бу қурилма ўтган ойдаги рейтингда ҳам айни шу тоифанинг етакчиси эди.

ЎҚИНГ: Бешта хизматдан бир ой бепул фойдаланиб, тўртта Redmi 9 смартфонидан бирини ютиб олинг!

Ўрта нархли, яъни 3000–3999 юанлик (468 – 623 долларлик) смартфонлар тахтига эса iQOO 7 геймерофони чиқди.

Vivo компаниясининг ўйинбоп қурилмалар чиқарувчи iQOO брендига мансуб ушбу смартфон Master Lu бенчмаркига кўра 2021 йил 1-чоракдаги энг зўр ўнта смартфон рейтингига ҳам кирган эди.

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (21-ҳафта)

Нисбатан юқори – 4000 дан то 4999 юангача (624 – 780 долларлик) смартфонлар рейтинига Meizu 18 Pro флагманига тенг келадигани топилмади.

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, Meizu компаниясининг бу йилги флагманлари ҳатто iPhone эгаларини ҳам Android-смартфонларга ўтишга мажбур этаётгани ҳақида ёзган эдик.

ЎҚИНГ: Хитойликларнинг ўзлари энг кўп қайси смартфонларни олишяпти?

Ва ниҳоят, энг қиммат, яъни нархи 5000 юандан (780 доллардан) бошланувчи флагманларнинг энг зўри – Oppo Find X3 Pro камерофони бу ойда ҳам тахтдан тушмаган.

Бир жиҳатни сиз ҳам сезган бўлсангиз керак: бу каби рейтингларда «Хитойча Apple»нинг яккаҳокимлигига чек қўйилган. 2021 йилнинг март ойида турли нарх тоифаларига кўра AnTuTu рейтингларидан тўрттасида Xiaomi ҳамда унинг Redmi ва Black Shark брендларига мансуб смартфонлар етакчи эди. Апрелга келиб вазият ўзгарган, май ойида эса рақобатчилар уни янада кўпроқ сиқиб чиқаришган.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, июнь)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!