Турли платформалар учун қайси дастурлаш тиллари ишлатилади?

  •   DiMaX
  •  6153
  •  14.05.2020 16:38

Турли платформалар учун қайси дастурлаш тиллари ишлатилади?

Ҳозирда кўпчилик қизиқадиган ва истиқболи порлоқ касблардан бири дастурчиликдир. Лекин унинг ҳам тармоқлари кўп ва ҳар хил тизимлар учун дастурлар, иловалар, сайтлар ёки ўйинлар турли дастурлаш тиллари ёрдамида ясалади.

ЎҚИНГ: Дастурлашни Programmer Uz таълим платформаси билан тез ва сифатли ўрганинг

КОМПЬЮТЕР ДАСТУРЧИСИ

Бу – ҳозирги даврда энг керакли соҳалардан бири бўлиб, жаҳон бозорида ўз ўрнига эга. Компьютерларга қўйиладиган ОТ (операцион тизим)ларнинг турлари бор, улардан ҳар бири учун дастурларни муайян бир дастурлаш тилида яратган маъқул.

  • Windows учун

Windows’га дастурлар яратиш учун энг қулай тил бу C# ҳисобланади. Ҳозирча ушбу тилга муносиб рақобатчи йўқ, чунки у синалган ва айни дамда TIOBE кўрсаткичларида ўз ўрнига эга. 2020 йилнинг 9 январи ҳолатига кўра, C# тилининг қўлланиши 2.05% га ошган, бу Python ва Java’дан ҳам юқори. Унинг қулай интерфейси мактабда ўргатиладиган Borland Delphi 7 га ҳам ўхшаб кетади.

ХУЛОСА: Windows учун C# дастурлаш тили маъқул.

  • MacOS учун:

MacOS учун энг кўп талаб қилинадиган тил бу — Swift бўлади. Бу ўта мукаммал тил, унинг ёрдамида чиройли интерфейсли дастурлар яратиш мумкин. Swift учун энг яхши матн муҳаррири шубҳасиз XCode. Swift шу йил +0.61% га ўзгарган.

ХУЛОСА: МаcOS учун Swift дастурлаш тили яхши.

  • Барча платформалар учун

Барча платформалар учун универсал дастурлаш тили — Java. TIOBE рейтингларида Java биринчиликни ҳеч кимга бермаяпти, чунки у чинакамига кўп платформали ва мукаммал тил. Java’да нафақат Декстоп дастурлар, балки Android учун иловалар яратиш мумкин. Aммо бу ҳақида қуйироқда гаплашамиз.

ХУЛОСА: Барча платформалар учун Java дастурлаш тилини қўллаш мумкин.

ЎҚИНГ: Дастурчи бўлишнинг 6 йўли

MOBILE DEVELOPMENT (МОБИЛ ДАСТУРЛАШ)

Дунё бўйлаб жуда кўплаб кишилар смартфонлардан фойдаланишади. Бу эса мобил дастурларга талаб катта дегани. Мобил ОТларнинг ҳам ўз турлари бўлиб, улар Android, iOS каби турларга бўлинади

  • Android

Юқорида Java’дан Android учун ҳам фойдаланса бўлади, деган эдик. Унинг Corona SDK фреймворки айни муддао. У орқали рекорд даражада қисқа фурсатда дастурлар, ўйинлар, иловалар яратиш мумкин.

ХУЛОСА: Android учун Java ўнғай.

  • iOS

iOS учун Swift десак адашмаймиз, у ҳам Java каби кўп платформали. iOS учун дастур яратишда кўп дастурчилар Swift’ни ишлатишади, чунки унга яхши конкурент йўқ. Тўғри, бу борада Objective-C ҳам яхши, лекин унинг фунционаллиги ва дунёдаги ўрни бироз паст, TIOBE’да ҳам рейтинги тушиб бормоқда (-0.85%).

ХУЛОСА: iOS учун Swift энг зўри.

ЎҚИНГ: 81 ёшли япониялик онахон iPhone учун дастур ишлаб чиқди

WEB DEVELOPMENT (САЙТЛАР ЯРАТИШ)

Бу соҳа учун жуда кўп дастурлаш тилларини мисол қилиш мумкин. Aммо Web Development’да ҳам соҳалар мавжуд бўлиб, булар Back-End ва Front-End ҳисобланади.

  • Back-End

Сайтнинг бу бўлими инсоннинг ички органларига қиёслаймиз. Back-End қисми Front-End'даги нарсаларни чиқаришда ёрдам беради. Back-End кўпроқ сервер билан ишлайди.

— Катта компаниялар учун сайт

Aгар катта компаниялар билан шартнома асосида сайт тузиш учун энг яхши тил бу – Ruby. Одатда катта компаниялар ўзларига Java, C# кабиларни маъқул кўришади.

— Кичик сайт ёки фриланс

Бу соҳа учун энг яхшиси — PHP. Дунёдаги барча сайтларнинг 80% фоизи PHP дастурлаш тилида қилинган. Aгар ўзингиз учун бирор сайт яратмоқчи ёки фрилансер бўлмоқчи бўлсангиз, PHP қулай.

— Стартап ёки кичик компаниялар

Одатда бу учун Django, Rust, Node JS, Go ларни ишлатишади. Aммо Python мукаммаллиги ва қулайлиги боис, уни кўп жойда ишлатиш мумкин. Python’нинг Джанго фреймворки ҳам бугунги кунда энг машҳури бўлиб, GitHub’да 49.3к юлдузга эга.

  • Front-End

Сайтнинг ташқи кўриниши билан яхши ишлашда фантазия муҳим роль ўйнайди. Унинг учун HTML, CSS, JS, BootsTrap каби тилларни билиш керак (Рўйхтда HTML ва CSS дастурлаш тили эмас).

GAMEDEV (ЎЙИНЛАР ЯРАТИШ)

Бугунги кунда геймер ва задротларнинг сони ортиши туфайли, ўйинларга эҳтиёж катта. Компьютердан кўпчилик айнан ўйинлар учун фойдаланади. Шубҳасиз, ўйинлар яратиш учун энг яхши дастурлаш тили C++ ҳисобланади. Aгар Android учун ўйин қилмоқчи бўлсангиз, Unity «ўйин движоги» ёрдамга келади.

Бу дастурлаш тиллари бўйича курслар YouTube’да бор. Қайси дастурлаш тилини танлашингиз муҳим эмас, муҳими – уни охиригача ўрганиш.

Мақола @progerlive дастурчилар канали билан ҳамкорликда тайёрланди.

ЎҚИНГ: «Бир миллион ўзбек дастурчи» лойиҳаси доирасида якуний имтиҳон куни аниқ бўлди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.