«Тўрт кўзли» Oukitel U22: барча хусусиятлар ошкор бўлди (+видео)

  •   DiMaX
  •  1237
  •  15.06.2017 10:56

«Тўрт кўзли» Oukitel U22: барча хусусиятлар ошкор бўлди (+видео)

Интернет манбалари жаҳондаги илк тўрт камерали смартфонлардан бири – Oukitel U22’нинг барча хусусиятларини ошкор этишди. Бу ҳақда GizmoChina нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, қурилманинг асосий камераси иккита – 13 ҳамда 12 мегапикселли матрицаларга эга модуллардан иборат. Ёруғлик-диодли чақноқ мавжуд. Смартфоннинг олд юзасида ҳам иккита датчикли – 2 ва 8 мегапикселли модулларга эга камера жойлашган.

Oukitel U22’нинг «юраги» – Mediatek MT6580A процессори. У 1,3 ГГц частотада ишловчи тўртта ядрони ўз ичига олади. Телефоннинг тезкор хотираси 2 гигабайтга тенг.

Ички хотирасига келсак, смартфон икки хил версияда таклиф этилади: 16 ва 32 гигабайт ҳажмли. Қўшимчасига унга microSD хотира картасини ўрнатиш мумкин бўлади.

Қурилманинг экранига келсак, унинг диагоналига 5,5 дюймга тенг. HD-дисплейда пикселлар сиғими 1280 × 720 нуқтани, ташкил этади, яъни 720р форматига тенг.

Хабарда айтилишича, Oukitel U22’да симсиз алоқанинг Wi-Fi 802.11a/b/g/n ҳамда Bluetooth 4.0 версиялари, шунингдек, GPS/ГЛОНАСС йўлдош навигацияси тизими мавжуд. Қурилмада Micro-USB порти ҳамда қулоқчин учун 3,5 миллиметрлик тирқиш бор.

Oukitel U22 ўлчамлари 154,2 × 76 × 9,2 миллиметрни, вазни эса 188 граммни ташкил этади. Унга 2055 мА/соат сиғимли аккумулятор ўрнатилган.

Смартфонга Android 7.0 Nougat операцион тизими ўрнатилган бўлиши айтилмоқда. Аммо нархлари хусусида ҳозирча маълумот берилмаган.

Таъкидлаш керакки, мазкур смартфонгача Alcatel Flash мобил алоқа воситаси тўртта камерага эгалиги билан жаҳонда ягона эди.